Ўзбекистон | 07:39 / 31.05.2022
6100
3 дақиқада ўқилади

Сейсмик заиф ва авария аломатлари аниқланган уйлар ўрнида янги уй-жойлар қурилади

Фото: Kun.uz

Президент “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:

а) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг сейсмик фаол зоналарида янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган объектларга зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартиби жорий этилади.

Бунда, Қурилиш вазирлиги экспертизадан ўтказилган хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини илмий хулосалар олишга йўналтиришга, Фанлар академияси объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар беришга масъул этиб белгиланди.

Фанлар академияси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартибини жорий этиш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади;

б) Фанлар академияси томонидан Республиканинг сейсмик фаол зоналарида жойлашган бино ва иншоотлар электрон техник паспортларининг ягона интеграциялашган платформасидаги маълумотлар асосида сейсмик заиф ижтимоий соҳа объектларининг рўйхатини ҳар йили 1 апрелга қадар шакллантириб бориш ҳамда инструментал-техник текширувдан ўтказиш ишларини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ташкиллаштириш амалиёти йўлга қўйилади.

Бунда, инструментал-техник текширув ишлари учун маблағлар Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланиши белгилансин;

в) 2022 йил 1 октябрдан бошлаб республика ҳудудидаги кўп квартирали уй-жойларни йиллар кесимида зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади ва хатлов натижасига кўра эксплуатация муддатини ўтаб бўлган сейсмик заиф ва авария аломатлари аниқланган кўп квартирали уй-жойлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича таклифлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиб борилади.

Бунда, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги кўп квартирали уй-жойларни зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказишга масъул бўлган давлат бошқаруви органи этиб белгиланди;

г) 2023 йил 1 майдан бошлаб сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий космик мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилиб, мазкур йўналишдаги масъул давлат органлари космик суратлар ҳамда ишлов берилган маълумотлар билан таъминлаб борилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги мазкур тизимни йўлга қўйиш учун масъул давлат органи этиб белгиланди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди