Президент фармони билан, 22 хил тоифадаги озиқ-овқат маҳсулотларини йил охиригача Ўзбекистонга олиб киришда импорт божи ундирилмаслиги белгиланди. Балиқ ва сут маҳсулотлари, банан ва цитрус мевалар, ўсимлик ёғи ва сариёғ, тухум ва кофе шулар жумласидан.

Молия вазирлиги изоҳига кўра, бугунги кунда Ўзбекистоннинг асосий импорт ҳажми МДҲ мамлакатларига тўғри келади ва бу давлатлардан товарларни олиб киришда божхона божлари қўлланилмайди.

Бироқ жаҳонда юзага келган вазият туфайли асосий савдо ҳамкорлар ва бошқа мамлакатлар айрим озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига тақиқ қўймоқда.

Шу сабабли Ўзбекистонга озиқ-овқат товарларини бошқа давлатлардан олиб келишга тўғри келяпти. Айрим озиқ-овқатларга божларнинг бекор қилиниши шу билан боғлиқ. Қолаверса, импорт озиқ-овқатларнинг нархи ошишининг олдини олиш ҳам мақсад қилинган.

2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қуйидаги товарларга нисбатан қўлланади:

Қўшимча қилиш лозим, президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги қарорига асосан, 2022 йил охиригача қуйидаги товарларни олиб киришда ҳам божхона божи бекор қилинган:

Бундан ташқари, 2023 йил 1 январга қадар савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режимини назарда тутмайдиган мамлакатлардан импорт қилишда божхона божларининг икки баравар ставкаси қўллаш тартибини тўхтатиб туриш белгиланди.

Маълумот учун, Божхона кодексининг 300-моддасига асосан, савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божларининг ставкалари 2 баравар оширилиши белгиланган. Ҳозирда Ўзбекистон 47 та давлат