Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда оралиқ масофа сақламаган Nexia-3 автобусга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
Автобус пиёдаларни ўтказиш учун тўхтаганди.
Тошкентда «МАН» русумли автобус ва «Нексия-3» русумли енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 16:27 да «Нексия-3» русумли енгил автомобиль ҳайдовчиси У.О автомобилни Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб Бунёдкор шоҳкўчаси томонга бошқариб бораётган бўлган.
Хабарда айтилишича, у белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан олдинда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситаси билан оралиқ масофа сақламагани ҳамда катта тезликда ҳаракатлангани сабабли олдидаги пиёдаларни ўтказиш учун тўхтаган «7-Автобус саройи» филиалига бириктирилган, 69-йўналишдаги, ҳайдовчи Х.Х (1976 йилда туғилган, стажи 18 йил) бошқарувидаги «МАН» русумли автобуснинг орқасига келиб урилган.
Натижада, енгил автомобиль ҳайдовчиси Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказида вафот этган.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бўлими томонидан хизмат суриштируви ўтказилади.
Мавзуга оид
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
15:21 / 03.06.2026