Янги очилаётган ихтисослаштирилган мактаблар ўқитиш тизими ва имтиҳон жараёни ҳақида маълумот берилди
2022/23 ўқув йилида янги мактабларга 5–11-синфга ўқувчилар қабул қилинади. Ҳар бир синфда 24 нафардан ўқувчи таҳсил олади.
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга 2022/23 ўқув йили учун қабул жараёнига бағишланган матбуот анжуманида янги ташкил қилинаётган ихтисослаштирилган мактабларда таълим жараёни ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Агентлик раҳбари Ҳилола Умарованинг таъкидлашича, янги ташкил қилинаётган 168та мактаб халқаро стандарт бўйича аниқ ва табиий фанларга йўналтирилади. Дарсликлар, таълим методикаси агентлик тизимидаги мактаблар билан бир хил бўлади. Ихтисослаштирилган мактаблар катта синфларида амалиёт ўташ, 2-тил ўрганиш ва қизиқишларига кўра тўгаракларга қатнаш имконияти бўлади.
Таъкидланишича, 2022/23 йилларда республика бўйлаб очилаётган 168та янги мактабнинг 23таси мактаб-интернати бўлади. Унда ўқувчилар 1 ҳафта давомида ётиб қолиб, дам олиш кунлари уйига кетади. Қолган 145таси эса уйга қатнаб ўқийдиган ихтисослаштирилган мактаб бўлади.
ПТМА директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Кенжаевга кўра, бу йил 5-11-синфларга қабул бўлади. Ҳар бир синфга 24 нафар ўқувчи қабул қилинади. Ҳар бир мактаб учун умумий квота эса турлича бўлиши мумкин. Мактаб сиғими, ҳудуддаги аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Имтиҳонлар бир босқичли тест бўлади. Тестдан юқори балл олган ўқувчилар тепадан пастга қараб, берилган квотага кўра мактабларга қабул қилинади.
Синфлар кесимида имтиҳон фанлари қуйидагича:
– математика, инглиз тили – 5–6-синф аниқ фанлар;
– математика, инглиз тили, физика – 7–11-синф аниқ фанлар;
– биология, инглиз тили – 7-синфлар табиий фанлар;
– биология, инглиз тили, кимё табиий фанлар йўналишида – 7-синфдан юқори синф табиий фанлар йўналиши.
Мавзуга оид
14:24 / 06.11.2024
“Нега устимиздан кулишяпти?” – физика ўқитувчилари аттестация имтиҳонидан норози
16:48 / 04.11.2024
Россияда мигрантлар учун имтиҳонларнинг ягона нархлари белгиланади
17:32 / 08.08.2024
Давлат имтиҳонларида қанча абитуриент 189 ва ундан юқори балл олгани маълум қилинди
18:54 / 01.08.2024