Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 16 ёшли қиз вафот этди. Унинг ўлимига отаси томонидан калтакланиши сабаб бўлган
Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқаро тунги вақтда учрашувга чиққан қизини бир неча марта урган. Олинган тан жароҳатлари оқибатида қиз дастлаб ҳушини йўқотган, кейинроқ вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Фарғонада ўқувчи қиз отаси томонидан ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумот берди. Унинг маълум қилишича, 2022 йил 4 июн куни Фарғона вилояти Учкўприк тумани, Турғоқ қишлоғида яшовчи фуқаро Қ.Ш. вояга етмаган қизининг тунги вақтларда «Спарк» автомашинада бир йигит билан яширин равишда учрашувга чиққанини билиб қолган.
«Ушбу ҳолатдан ғазабланган ота қизининг бош қисмига бир неча маротаба урган. Олган тан жароҳати таъсирида қиз ҳушини йўқотган.
Ота қизининг юзига сув сепиб, ҳушига келтирган ва бошқа ўша йигит билан гаплашиб юрмаслигини тайинлаган. Шундан сўнг, қиз ётоқхонасига кириб кетган ва олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган», дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган ҳамда Учкўприк тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026