Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Хитой фуқаросининг уйидан 265 минг долларни ўғирлаган 6 киши қамоққа олинди
2022 йилнинг 31 май куни соат тахминан 08:30 лар атрофида номаълум шахслар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Қушбеги даҳасида яшовчи, Хитой фуқароси 36 ёшли Т.В.нинг уйига ғайриқонуний равишда кириш эшиги қулфини бузиб кирган.
Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар хонадон ётоқхонасидаги шкафга ўрнатилган ва ичида 265 000 АҚШ доллари бўлган темир сейфини яширин равишда эгаллаб, ҳодиса бўлган жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодекснинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи 24 ёшли Ж.М., Р.Л., 19 ёшли Н.Ж., Б.М., 20 ёшли О.О. ва 23 ёшли Т.А. содир этгани аниқланиб, улардан жами 246 000 АҚШ доллари, 9 771 000 сўм пуллари, 100 евро ҳамда мазкур пулларга сотиб олинган бир дона “iPhone 13” телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда юқоридаги шахсларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилган.
Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:01 / 17.02.2026
Афғонистонга советлар босқинида Хитойнинг позицияси қандай эди?
13:54 / 13.02.2026
Хитой, Россия ва Туркия — Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар
22:21 / 12.02.2026
АҚШ Венесуэланинг «нефть карантини» тугаганини эълон қилди
20:55 / 09.02.2026