Қайд этилишича, бугун, 10 июн куни соат 16:25 да Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида қисқа муддатли кучли шамол кузатилиб, натижада Ал-Фарғоний кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қопламасини ерга учириб тушган.
Воқеа жойига шаҳар ФВ бўлими ходимлари етиб борган. Ҳозирда тегишли хизматларнинг куч-воситалари жалб этилган ҳолда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Аввалроқ, 10-11 июн кунлари республика ҳудудининг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкинлиги, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилаётгани хабар қилинган эди.















