Авиакомпания тақдим этган маълумотга қараганда, Ўзбекистон шаҳарларидан Сочига қатновлар узайтирилган.

Маълум қилинишича, Тошкент – Краснодар – Тошкент, Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент, Наманган – Краснодар – Наманган йўналиши бўйича авиақатновлар 2022 йилнинг 1 июлидан 31 июлигача Сочи шаҳрига амалга оширилади.

Бундан олдин Uzbekistan Airways Express Тошкентдан Красноярскка парвозларни йўлга қўяётгани хабар берилганди.

2022 йил 25 июндан Uzbekistan Airways Express Тошкент – Красноярск – Тошкент халқаро йўналиши бўйича илк қатновини амалга оширади.