Ўзбекистон | 15:43 / 15.06.2022
5472
1 дақиқада ўқилади

Олийгоҳларда ўқитилаётган камида 60 та йўналиш техникумларга ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини касб-ҳунарга ўқитишни такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда Олий таълим вазирлигига айрим таълим йўналишларини олийгоҳдан техникумга бериш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

«Мисол учун, Иқтисодиёт университетида туризм менежменти, реклама иши, меҳнат муҳофазаси, Транспорт университети ва Андижон машинасозлик институтидаги автомобиль сервиси йўналишларини техникумларга ўтказиш бўйича етарли база мавжуд. Бундай касблар ўнлаб топилади», дейилади расмий хабарда. 

Техникумлари мавжуд 62 та олийгоҳ ректорларига: 

  • олийгоҳларда ўқитилаётган камида 60 та йўналишни техникумларга ўтказиш;
  • техникумларни ўтказиладиган таълим йўналишлари бўйича ўқув дастурлари ва дарсликлар билан таъминлаш;
  • техникумларда ўзининг кафедралари филиаллари ва ўқув лабораторияларини ташкил этиш топширилди.

Келгуси йил 1 январдан бошлаб илмий даражаси бор техникум ўқитувчилари иш ҳақи олийгоҳ ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид