Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядан Ўзбекистонга чартер ҳаво қатновларини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувга эришилди
Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси ва Uzbekistan Airways ваколатхонаси вакиллари Япония сайёҳлик агентликлари ассоциацияси (JATA) раиси Хироюки Такахаши билан музокаралар ўтказдилар, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Учрашувда Япониядан сайёҳлар оқимини қайта тиклаш ва Ўзбекистонга чартер ҳаво қатновларини ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Музокаралар аввалида мамлакатда туризмни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, чет эллик сайёҳлар учун яратилаётган шароитлар, хорижлик саёҳат ишқибозларининг мамлакат бўйлаб хавфсиз саёҳат қилиши учун зарур чора-тадбирлар кўрилгани ҳақидаги маълумотлар япон томонига тақдим этилди.
JATA раҳбари Ўзбекистон томонининг дипломатия муносабатлари ўрнатилгани 30 йиллиги доирасида жорий йили чартер ҳаво қатновларини амалга ошириш таклифини қўллаб-қувватлади. Пандемияга қадар Ўзбекистонга япон сайёҳлари оқими салмоқли даражада ортгани ижобий тамойили эътироф этилиб, Япония жамоатчилиги Ўзбекистонга қизиқиши катта экани қайд этилди.
Учрашув якунида япон томони билан жорий йил октябрида Ўзбекистонга JATA делегацияси ташрифини уюштириш ва Тошкент - Токио - Тошкент йўналишида август-октябрь ойларида чартер ҳаво қатновларини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026