Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги автотураргоҳда турган Isuzu юк машинасининг газ баллони портлаб кетди
Ҳодиса оқибатида яна бир нечта Isuzu юк машинасига зарар етган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, 2022 йил 23 июн куни соат 13:55 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Ш.Руставели 1-тор кўчаси, 6-уйда жойлашган “HAVAS FOOD” МЧЖга тегишли бўлган автотураргоҳда турган Isuzu юк машинасининг газ баллони портлаган.
Оқибатда, юк машинаси жиддий шикастланган. Шунингдек, портлаш зарби туфайли автотураргоҳда турган яна бир нечта Isuzu юк машинасига зарар етган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.
SamAuto корхонасининг маълум қилишича, автозавод тегишли давлат идоралари билан биргаликда ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
«Техник гуруҳ дастлабки экспертизани ўтказиш ва портлашлар сабабларини аниқлаш учун ички ишлар органларига суриштирув ишларида кўмак бериш учун воқеа жойига жўнаб кетди», дейилади SamAuto корхонаси маълумотида.
Аввалроқ Янгиер шаҳрида Nexia-3 машинасининг газ баллони портлаган ва машина бутунлай яроқсиз ҳолга келганди. Шунингдек, портлаш зарби туфайли унинг ёнида турган иккита машинага ҳам зарар етганди.
Мавзуга оид
16:40
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
12:22
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
12:11 / 15.05.2026
Ҳокимият шафелигида қурилган уйлар битмай туриб бузиладиган бўлди. Ҳокимга ишонганлар ҳоли не кечади?
20:31 / 13.05.2026