Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 22 июн куни тегишли қарорни имзолаб, Қўйлиқ бозори жойлашган ҳудудни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга рухсат берди.

Қарорда мулклар компенсация тўланганидан кейин олиб қўйилиши қайд этилган.

Бозор яқинидаги кўприкка Тошкент ҳалқа автомобил йўлидан кириш ва чиқиш имконини берувчи қўшимча йўл ўтказгичлар қурилади. Қарордан маълум бўлишича, бу таклифни ҳукуматга шаҳар ҳокимлиги ҳамда Транспорт ва Қурилиш вазирликлари киритган. Ҳукумат 2021 йил 12 июлдаги 387-м-сонли махсус фармойиши билан, таклифни маъқуллаган.

Йўл ўтказгичлар қуриш учун Бектемир тумани Тошкент автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб жойлашган қуйидаги кўчмас мулк объектлари бузилади:

МанзилМулкдорҲақиқий ер майдони, (кв.м.)Ҳужжат бўйича ер майдони, (кв.м.)
1Бектемир тумани, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли“Triumvirat-Qurilish” МЧЖ35144

35000

2Бектемир тумани, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли“Qo‘yliq dehqon bozori” ОАЖ8729

7100

3Бектемир тумани, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли“Qo‘yliq dehqon bozori” ОАЖ44254

53000