21 июн куни Шерматов АҚШ Давлат департаментининг Европа, Евросиё ва Марказий Осиёга ёрдам координатори ўринбосари Грег Наарден билан учрашган.
АКТ вазирлиги матбуот хизматидан Kun.uz'га маълум қилишларича, учрашувда АКТ соҳасидаги Ўзбекистон–АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Шерзод Шерматов ёшлар масофавий хизмат кўрсатишга жалб қилинса, мамлакат учун катта ютуқ бўлишини таъкидлаган.
21 июн куни делегация Вашингтонда VISA компанияси вакиллари билан учрашиб, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, потенциал ҳамкорлик платформасини яратиш, шу жумладан, онлайн тўловлар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилган.

“Шунингдек, АКТ вазирлиги делегацияси VISA маълумотлар марказига ҳам ташриф буюриб, унинг фаолияти билан танишди. Меҳмонларга марказ ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, тақдимот ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожлантириш, рақамлаштириш ва технологияларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш мақсадида АКТ вазирлиги ва VISA компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди”, – дейилади маълумотда.
Делегация вакиллари Plug and Play компанияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказган. Учрашувда Plug and Play компанияси билан Ўзбекистонда BPO ва KPO хизматларини кўрсатиш учун мутахассисларни жалб қилиш, Ўзбекистонда компаниянинг ваколатхонасини очиш масалалари муҳокама қилинган.

“Шунингдек, Plug and Play Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очса, стартапларни қўллаш ва саралаш ҳамда уларнинг ўсишига ёрдам беради, катта корпорациялар билан боғлайди, венчур капитал сармояларини жалб этишга кўмаклашади. Бу каби уникал экотизим бизда ҳам ташкил этилиши ёшларимизнинг янги стартаплари орасида UNICORN даражасигача чиққан лойиҳалар бўлиши учун қўшимча имконият бўлади”, – деган















