Ҳисоб палатаси томонидан амалга оширилган ўрганишларга кўра, муаммоли кредитлар Наманган (44 фоиз), Андижон (26 фоиз) ва Сурхондарё (20 фоиз) вилоятларида юқори даражада сақланиб қолмоқда.
Ушбу ҳудудларда муаммоли бўлиб турган қарийб 149,4 млрд сўм кредитни доимий даромадга эга, хусусан, қарийб 89,3 млрд сўмлик муаммоли кредитларни давлат ташкилотлари ва банкларда фаолият юритаётган ходимлар олган.
Муаммоли кредитларнинг 79 фоизида қайтмаслик хатари суғурталанган бўлиб, аксарият ҳолларда банклар томонидан уларни суғурта компанияларидан ундириш чоралари кўрилмаган.
Жорий йил бошидан муаммоли кредитлар улушини камайтиришда, банклар томонидан уларнинг 69 фоизи “умидсиз” деб таснифланиб, балансдан чиқариш орқали қисқартирилган. Яъни амалда муаммоли кредитлар қайтарилмасдан, банк томонидан шакллантирилган захиралар (харажатлар) ҳисобидан қопланган.
Ўрганиш жараёнида дастурлар доирасидаги муаммоли кредит қарздорликлари жами 101,2 млрд сўмга камайтирилган.
Шунингдек, муаммоли кредитларни бартараф этиш, хусусан кредитлар ўз муддатида тўланмаслиги ва мақсадсиз ишлатилиши бўйича қуйидаги таъсир чоралари кўрилган:
- 400 млрд сўмлик муаммоли кредит қарздорлигини ундириш учун судларга даъво аризалари киритилган;
- 55 млрд сўмлик муаммоли кредитлар бўйича тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган;
- 168 млрд сўмлик кредит қарздорликлари бўйича суд қарорлари Мажбурий ижро бюролари томонидан ундирувга қаратилган.
Шу билан бирга, Ҳисоб палатаси томонидан келгусида қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, назорат тадбирлари давом эттирилиши айтилган.
Муаммоли кредитлар улуши ошиб бормоқда
Марказий банк маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 23 июнь ҳолатида банкларнинг кредит портфелидаги тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган кредитлар қолдиғи 11,4 трлн сўмдан ортиқни ташкил қилган.
Шунингдек, тижорат банкларининг кредит портфелидаги муаммоли кредитлар улуши охирги 1 йилда











