Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилояти тоғолди ҳудудларида музли сел хавфи эълон қилинди
Жорий йилнинг 29 июнидан 3 июлигача бўлган даврда тоғларда юқори ҳарорат фони кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Қайд этилишича, шунинг ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.
Бундан олдин Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинганди.
Мавзуга оид
11:52 / 03.07.2026
Ўзгидромет кучли ёмғирлар ва сел хавфи ҳақида огоҳлантирди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
16:36 / 22.06.2026