Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таксичилар учун хушхабар: Киракашлик ўз-ўзини банд қилувчи касблар рўйхатига қўшилади
1 сентябрдан эътиборан жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган киракаш сифатида рўйхатдан ўтиб, енгил автомобилда қонуний равишда йўловчи ташиши мумкин бўлади.
2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади.
Бу ҳақдаги президент қарорига асосан, 4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва бу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади.
Бундан ташқари:
- лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;
- мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади;
- ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.
“Давлатимиз раҳбари аввал айтганидек, жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади”, дея қарорга изоҳ берди президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
17:35 / 15.05.2026