Полиция Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг ўлдирилиши сабабларини айтди
Нара шаҳрида яшовчи 41 ёшли Тецуя Ямагами диний тариқат вакилларидан ўч олиш учун Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэни ўлдирди.
Бу ҳақда полициядаги манбаларга таяниб Kyodo хабар бермоқда.
Аввалроқ, қотилликда гумонланувчи шахс Абэ сиёсатидан норози экани айтилган эди.
Қайд қилинишича, Тецуя Ямагамининг онаси диний тариқат гуруҳига катта миқдорда пул ўтказган. Бу эса ўғлига ёқмаган. Қасос сифатида у дастлаб тариқат етакчисини йўқ қилишга тайёрланган. Бироқ, кейинчалик ушбу диний уюшмани гўё мамлакатда тарғиб қилган Синдзо Абэни ўлдиришга қарор қилган. Ушбу версияни тергов органларидаги манбаларга таянган ҳолда Kyodo нашри келтирмоқда.
AP хабарига кўра, қўлга олинган шахс полициянинг саволларига хотиржам жавоб берган. Шунингдек, агентлик Ямагами собиқ бош вазирнинг қандайдир ташкилот билан алоқаси борлигига ишонгани учун суиқасдни режалаштирганини таъкидлайди. Бу қандай ташкилот экани ҳақида полиция маълумот бермаган.
Ямагами Абэ гапирган жойга бир неча марта борган. У япон сиёсатчисини қўлбола қуролдан ўққа тутган. Гумонланувчи собиқ ҳарбий бўлиб, 2005 йилгача Япония денгиз мудофаа кучларида хизмат қилган.
Дастлаб, қотиллик сиёсат туфайли содир бўлган, Тецуя Ямагами Синдзо Абэнинг аввалги қарорлари ва ҳозирги фаолиятидан норози экани тахмин қилинганди.
ОАВ ва мулозимлар диний тариқат номи ҳақида хабар бермаяпти. Бироқ, Абэнинг Nippon Kaigi ташкилотига аъзо бўлгани маълум. Википедия уни «энг катта, ўнг ғояларни тарғиб қилувчи, ультраконсерватив, ультрамиллатчи ва реакцион нодавлат ташкилоти» деб атайди.
Daily Beast таблоидининг ёзишича, Nippon Kaigi – синтоизмни тарғиб қилувчи, ўта ўнг ғояларни тарғиб қилувчи ташкилот бўлиб, кўплаб нуфузли японияликлар унга аъзо.
Мавзуга оид
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024