«Франция тараққиёт агентлиги иштирокида “Яшил иқтисодиётни ривожлантириш дастури” ва ОПEК халқаро ҳамкорлик жамғармаси иштирокида “Ўзбекистоннинг ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш” лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, давлат ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори имзоланди.
Қайд этилишича, республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун 6 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга Франция тараққиёт агентлигидан 150 млн евро, 5 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга ОПЕК халқаро ҳамкорлик жамғармасидан 100 млн доллар миқдорида қарз маблағлари жалб қилинади.
Қарорга кўра, мазкур қарзларни қайтариш ва бошқа харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
Маълумот учун, 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 38,8 млрд долларни ташкил қилмоқда. Шундан давлат ташқи қарзи 23,4 млрд доллар.

















