Ўзбекистон | 10:57 / 15.07.2022
26069
2 дақиқада ўқилади

ОТВ ўқишни кўчириш билан боғлиқ ҳужжатлар қайта текширилишини маълум қилди

Ўзбекистонда ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди. 

Фото: Kun.uz

2022/2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар электрон тизимлар орқали қабул қилинади.

Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, улар қуйидагилар:

  • transfer.edu.uz — республиканинг бир ОТМдан бошқа ОТМга ёки бир ОТМ доирасида;
  • my.dtm.uz — хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан.

Қабул 2022 йил 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) давом этади.

Керакли ҳужжатлар:

ариза (онлайн тарзда)
транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (JPG ёки PDF шакли)
академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун).

Жорий йилдан бошлаб фақат 2 тоифадаги талабалар (турмуш қурса ёки давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтганда)га ички «перевод» учун ўқишини кўчиришга рухсат берилади.

Хориждан ўқишни кўчириш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар олдини олиш мақсадида тестлар якунига етгач, ҳужжатлар қайта текширилади. Агарда ушбу жараёнда сохта ҳужжатлар аниқланган, олий таълим муассасасида қарздорликлар мавжуд бўлса, талаба ўтиш баллидан юқори балл тўплаган тақдирда ҳам унга ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди.

Мавзуга оид