Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим муассасаларида 37,7 млрд сўмлик молиявий қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди — ХТВ
Таълим муассасаларида 37,7 млрд сўмлик молиявий қонунбузилиши (шундан 10,4 млрд сўмлик ўзлаштириш) ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда АОКАда халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов, вазирлик ички аудит хизмати бошлиғи Бурхон Аҳмедов, вазирлик департаменти бошлиғи Илҳом Сирожев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
2022 йил биринчи ярим йиллиги давомида аниқланган ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш мақсадида таркибида жиноят аломатлари бўлган 37,6 млрд сўмлик ўрганиш материаллари ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилди.
Молиявий қонунбузилишларга йўл қўйилгани учун тизимдаги 125 нафар масъул шахсга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари кўрилган.
Қайд этилишича, шундан 89 нафар масъул ходимга нисбатан ҳайфсан эълон қилинган, 16 нафар масъул ходимга нисбатан жарима қўлланилган ҳамда 20 нафар масъул ходим лавозимидан озод этилган.
Вазирлик ички аудит хизматининг жорий йил биринчи ярим йиллик давридаги фаолияти натижасида 270,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар олди олинишига эришилди.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026