
Samsung компаниясининг расмий дўкони Ўзбекистон учун ноёб форматда очилди. Бу ерда Galaxy сериясининг барча смартфонлари, маиший техниканинг энг янги авлодини топиш ҳамда сервис хизматига эга бўлиш мумкин.

16 июл куни Тошкентда Samsung компаниясининг янги расмий дўкони ва янгиланган сервис маркази очилди. Тантанали маросим Меrcato савдо-кўнгилочар марказида бўлиб ўтди. Очилиш шарафига ташриф буюрувчилар учун катта байрам ташкил этилиб, промоакцияларга старт берилди.


Бошловчи Равшан Ҳожиев расмий дўкон ва сервис марказининг очилиши ҳақида тантанали равишда эълон қилди. Тадбир DJ King Macarella ҳамда карнай-сурнай садолари остида бошланди. Сўнгра бошловчи қизиқарли танловларни ўтказди ва унда қатнашган меҳмонлар қимматбаҳо совғалар ва совринларга эга бўлди.


Сўнгра тантананинг расмий қисми - лента қирқиш жараёни ўтказилди. Samsung Electronics компаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакили жаноб Минки Чу ҳамда янги расмий дўкон ва сервис марказининг раҳбари Янис Ли байрам нутқи билан чиқди.

Янги форматдаги Samsung расмий дўкони
















