Аввал Mini LED технологияси асосан Samsung компаниясининг премиум тоифадаги NeoQLED телевизорларида тақдим этилган эди. Энди эса компания ушбу технологияни янада кенгроқ фойдаланувчилар учун тақдим этиб, унинг афзалликларидан кўпроқ инсонлар баҳраманд бўлиши имконини яратмоқда.
Mini LED: тасвирни идрок этишни ўзгартирадиган технология
Mini LED — бу экранни ёритиш технологияси бўлиб, унда ўлчами 1 ммдан кичик бўлган минглаб ёруғлик диодлари қўлланади. Оддий LED телевизорларда одатда 100–500 та LED ишлатилса, Mini LED телевизорларида уларнинг сони 25 мингтагача етади. Шу туфайли орқа ёритиш кўплаб локал хиралаштириш зоналарига бўлинади ва ҳар бир ҳудуд ёрқинлиги алоҳида бошқарилади. Натижада телевизор контрастни янада аниқроқ узатади: қоронғи саҳналарда майда деталлар йўқолмайди, ёруғ жойлар эса ортиқча ёришмасдан табиий ва бой кўринади.
Фойдаланувчи учун бу мутлақо янги томоша тажрибасини англатади — тасвир янада чуқур, жонли ва реалистик бўлади, «текис тасвир» ҳисси эса йўқолади.
Ҳаётий вазиятларда фойдаланувчи учун афзалликлар
Янги M70 ва M80 телевизорлари тасвир сифатининг устунликларини ҳар куни ҳис қилиш имконини беради:
- Ёруғ хонада ҳам қулай томоша. 500–1000 нит ёрқинлик даражаси туфайли телевизорни катта деразали меҳмонхонада ёки ёрқин кундузги ёруғликда ҳам қулай томоша қилиш мумкин.
- Мураккаб саҳналарда юқори аниқлик. Локал хиралаштириш зоналари қоронғи саҳналарда текстураларни, ёрқин осмонли манзараларда эса рангларнинг нозик ўтишларини сақлаб қолади.
- Ўйинлар ва спорт трансляцияларида равон тасвир. Motion Xcelerator 144 Hz ва DLG 240 Hz технологиялари тезкор ҳаракатларни силлиқ акс эттириб, гейминг ва спорт мухлислари учун янада қулай тажриба яратади.
- Контентга мос ақлли оптималлаштириш. NQ4 AI Gen2 процессори тасвир ва овозни реал вақт режимида таҳлил қилиб, автоматик равишда оптималлаштиради. Масалан, AI Soccer Mode футбол учрашувларини томоша қилишда стадион муҳитини янада табиий ҳис этишга ёрдам беради ва ёзги футбол турнирларини кузатиш учун айни муддао ҳисобланади.
Бошқа ечимлардан нимаси билан фарқ қилади?
Анъанавий LED телевизорлар билан таққослаганда, M70 ва M80 моделлари сезиларли даражада юқори ёрқинлик, яхшиланган контраст ҳамда орқа ёритишни аниқроқ бошқаришни таклиф этади. Шу билан бирга, улар энергия самарадорлиги билан ҳам ажралиб туради — ўхшаш ўлчамдаги оддий LED телевизорларга нисбатан электр энергиясини 20 фоизгача кам сарфлайди. Бу эса Samsung компаниясининг ўз маҳсулотларида изчил амалга ошириб келаётган барқарор ривожланиш тамойилларига ҳам мос келади.















