Нима учун норасмий қурилмалар харидорларни жалб қилади? Сабаби жуда оддий: арзон нархлар. Аммо бу тежамкорлик норасмий қурилмалар келтириб чиқарадиган барча хавф-хатарларга арзийдими? Келинг, буни аниқлаймиз.

Норасмий смартфон нима ва унинг расмий смартфондан фарқи нимада?

Норасмий смартфонлар одатда ишлаб чиқарувчининг розилигисиз ёки ваколатли дистрибюторлар иштирокисиз бир мамлакатдан бошқасига олиб келинади. Булар расман сертификатланмаган, ва маҳаллий бозор учун тўлиқ функционал синовдан ўтмаган маҳсулотлардир. Улар учун Samsung Electronics кафолати йўқ, шунинг учун уларга ваколатли хизмат кўрсатиш марказларида бепул хизмат кўрсатиш мумкин эмас ҳамда қурилмаларнинг IMEI кодлари учинчи шахслар орқали рўйхатдан ўтган бўлади.

Харидор учун қандай хавфлар юзага келади?

·       Олдиндан ўрнатилган дастурлар. Норасмий смартфонларда олдиндан ўрнатилган бошқа иловалар бўлиши мумкин ёки аксинча, маълум бир минтақа учун иловалар бўлмаслиги мумкин.

·       Дастурий таъминотларнинг автоматик янгиланишлари мавжуд эмаслиги. Норасмий смартфонларга ишлаб чиқарувчи томондан мунтазам дастурий таъминот ва хавфсизлик янгиланишлари тақдим этилмайди.

·       Тил ва локализация. Муайян мамлакат ёки минтақа учун расмий смартфонлар тил имкониятлари ва маҳаллий бозорга мўлжалланган функцияларга эга. Норасмий смартфонларда эса тил созламалари ёки тегишли оптсиялар мавжуд эмас.

·       Кафолатланмаган. Алоҳида таъкидлаш керакки, сиз Samsung Electronics томонидан ҳеч қандай кафолатга эга бўлмайсиз. Норасмий дистрибюторлардан сотиб олаётганда сиз янги қурилма сотиб олаётганингизга ишонч ҳосил қила олмайсиз: у шикастланган, очилган ёки алмаштирилган қисмлар билан қайта йиғилган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, агар қурилма бузилган бўлса, ваколатли хизмат кўрсатиш марказлари сизга бепул хизмат кўрсатмайди.

·       IMEI коди. Норасмий қурилмаларда IMEI кодлари учинчи шахслар номидан рўйхатдан ўтган бўлади, бу эса маълум хавфларни келтириб чиқаради: агар қурилмангиз жиноятчи номидан рўйхатдан ўтган бўлса-чи?

Норасмий смартфонни расмийдан қандай ажратиш мумкин?

Маҳсулотнинг қадоқланишига эътибор беришингиз ва маълумотлар омборида IMEI кодни текширишингиз керак: