Европа Марказий банки (ЕМБ) 21 июль, пайшанба куни асосий ставкани 50 базавий пунктга оширди. Бундай қарор регулятор кенгаши йиғилишида қабул қилинди. Шу тариқа, 27 июлдан бошлаб асосий қайта молиялаш операциялари бўйича фоиз ставкаси ҳамда маржа кредит линияси ва депозит линияси бўйича фоиз ставкалари мос равишда 0,50 фоиз, 0,75 фоиз ва 0,00 фоизгача оширилади.

ЕМБ маълумотларига кўра, ўсиш, 2011 йилдан бери биринчиси бўлиб, бошқарувчилар кенгаши томонидан инфляция хавфини баҳолаш бўйича янгиланган ахборотларга асосланган. Қарор инфляцияни ўрта муддатли истиқболда 2 фоизлик мақсадли кўрсаткичга қайтаришга ёрдам беради.

Банк асосий ставка яна ошириб борилишини истисно қилмаяпти. Унга киритилиши мумкин бўлган кейинги ўзгартиришлар бошқарув кенгашининг кейинги йиғилишларида кўриб чиқилади.