Давлат комиссияси баёнига кўра, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун республика бўйича жами 9 045 та қўшимча квота ажратилди. 

Таълим шакллари кесимида:

  • кундузги таълим шакли учун – 6 151 та (давлат гранти асосида - 1588 та, тўлов-контракт асосида - 4 563);
  • сиртқи таълим шакли учун – 2 228 та (тўлов-контракт асосида);
  • кечки таълим шакли учун – 495 та (тўлов-контракт асосида);
  • масофавий таълим шакли учун – 171 та (тўлов-контракт асосида).