Назорат учрашуви
«Реал» — «Барселона» — 0:1 (0:1)
Гол: Рафинья, 27.
«Реал»: Куртуа, Лукас Васкес (Одриосола, 71), Эдер Милитао (Вальехо, 62), Рюдигер (Менди, 46), Алаба (Начо, 46), Камавинга (Каземиро, 46), Вальверде (Модрич, 46), Тшуамени (Кроос, 46), Родриго (Себальос, 70), Винисиус Жуниор (М.Диас, 70), Азар (Асенсио, 46).
«Барселона»: тер Штеген (Иньяки Пенья, 62) Араухо (Дест, 63), Эрик Гарсия, Кристенсен (Ф. де Йонг, 46), Жорди Альба (Алекс Бальде 46), Бускетс (Нико Гонсалес, 63), Гави (Кессье, 46), Педри (Сержи Роберто, 63), Рафинья (Депай, 63), Ансу Фати (Дембеле, 46), Левандовски (Обамеянг, 46).

Испаниянинг янги мавсуми рекламаси

Якшанба куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган класико учун энг яхши таърифни Карло Анчелотти берди. «Барселона»га қарши ўйин ҳеч қачон ўртоқлик ўйини бўлмайди», — деди ўтган мавсум триумфатори ва унинг бу сўзлари ҳақиқатга яқин.

Биринчидан, бошқа назорат учрашувлари топ даражадаги расмий учрашувларга ҳавас қилган ҳолда шовқин кўтаришга яраши мумкин. Худди уч йил олдинги Мадрид дербисида бўлгани каби, ўшанда «Атлетико» сафида фантастик ўйин кўрсатиб, покер қайд этган ва майдондан четлатилган Диего Коста испан газеталари муқоваларини эгаллаганди (ўйин «Реал»нинг 3:7 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган).

Иккинчидан, Америка заминидаги класикога Испания чемпионатининг олдинда турган, ақл бовар қилмас интрига ваъда қилувчи мавсумининг реклама тизери сифатида қараш мумкин. Ва буларнинг барчаси «Барса» олиб борган трансфер кампанияси самарасидир, клубга яқин инсайдерлардан бири бу ёздаги кампанияни футбол симуляторидаги вазиятга қиёслади.

Бу сафар «Реал» алоҳида нуқталар учун харидлар амалга оширди ва Эден Азарни «алдамчи тўққизлик» сифатида ўйнатиб, Карим Бензема учун юкламани енгиллаштиришни кўзлаган. Анчелотти ҳатто мадридликлар учун трансфер кампанияси якунига етгани ва уларда барчаси ажойиб эканини айтиб чиқди. «Барса» эса мисли кўрилмаган сахийлик аттракциони уюштирди ва унга узоқ муддатли абонемент сотиб олди.

«Ас-Садд»даги фаолияти вақтида Эронга амалга оширган ташрифлари туфайли Хави фақат пайшанба кунига келиб жамоага қўшила олди, Америка унга виза беришга шошилмади. Лекин мураббий аллақачон иккита тенг кучли таркибга эга бўлиб улгурган. Одатда бундай ҳолатларда мураббий учун ёқимли бош оғриғи ҳақида эслатишади. Ҳа, жароҳатлар бўлади, масалан, Ферран Торрес мавсумлар оралиғидаги илк машғулотлардаёқ сафдан чиқди, аммо биргина қанот учун Ансу Фати, Усмон Дембеле ва Рафинья рақобатлашганда танлов амалга ошириш осон эмас. Ёки ҳужум марказида Левандовски ва Обамеянгга бир вақтнинг ўзида жой топиб бериш.