Жамият | 12:33 / 24.07.2022
7152
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Газель» ёниб кетди

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 23 июл куни «Газель» юк автомобили ёниб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, соат 19:35 да Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги кўприк устида ҳаракатланиб кетаётган «Газель» русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шундан сўнг 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:39 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 19:44 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид