Қайд этилишича, ўтган 6 ойда 14 мингта корхонада назорат тадбири ўтказилган. Унда 41 минг 150 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган, 5 935 мансабдор шахсга нисбатан 12 млрд сўмдан ортиқ маъмурий жарима қўлланилди.
Қонунбузилишлар энг кўп халқ таълими тизимида (11 916 та) қайд этилган. Шунингдек, тиббиёт ва мактабгача таълим ташкилотларида ҳам меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ энг кўп муаммолар кузатилган.
Ўтган олти ойда 623 нафар ходим ноқонуний ишдан бўшатилгани сабабли ишга тикланган, 1 584 нафар фуқароларнинг 8 млрд сўмга яқин иш ҳақи ундириб берилган.
















