Ўзбекистон | 07:29 / 28.07.2022
7522
1 дақиқада ўқилади

6 ойда 1785 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилди

2022 йилнинг 6 ойи давомида республикада жами 1429 та жиноят иши бўйича 1785 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Фото: Shutterstock

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 13 нафари республика, 195 нафари вилоят ва 1577 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1210 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 158 нафари мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш, 129 нафари фирибгарлик, 74 нафари порахўрлик, 22 нафари мансаб сохтакорлиги, 15 нафари мансабга совуққонлик қараш, 7 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва 170 нафари бошқа жиноятларни содир этган. 

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 668,2 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 599,1 млрд сўми ундирилган.

Мавзуга оид