Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роскомнадзор «Новая газета»дан лицензияни олиб қўйишни талаб қилди
«Новая газета» Роскомнадзорнинг нашрни лицензиядан маҳрум қилиш талаби ҳақида хабар берди, даъво Москванинг Басманний судига топширилди. НГ Украинада уруш бошланганидан кейин ишни тўхтатган.
Роскомнадзор «Новая газета»ни лицензиясидан маҳрум этишни талаб қилди. Нашрнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво Москванинг Басманний туман судига тақдим этилди, деб хабар қилди таҳририят 28 июль, пайшанба куни. Бу даъво нима билан боғлиқлиги ҳақида хабар берилмаган.
Шу билан бирга, Роскомнадзор сайтидаги картотека маълумотларига кўра, таъсисчиларнинг қарори билан «Новая газета» рўйхатдан ўтиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тўхтатилган.
2022 йил март ойида «Новая газета» нашрнинг сайтда, ижтимоий тармоқларда ва қоғоз кўринишида чоп этилишини Россиянинг Украинага бостириб кириши тугагунига қадар тўхтатиб туришини эълон қилди. Таҳририят бу қарорини Роскомнадзордан иккинчи огоҳлантириш олгани, шу сабабли «газета ишини давом эттира олмаслиги» билан изоҳлади. Россияни тарк этган НГ журналистлари қисқа вақтдан кейин «Новая газета. Европа» хорижий лойиҳасини ишга туширишди, у Бош прокуратура талабига биноан РФда блокланган.
Июнь ойининг ўрталарида «Новая газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов «НО» журналини чиқариш режасини эълон қилди. Июль ойи ўрталарида у Россияда қолган НГ журналистлари томонидан ишга туширилди, бироқ роппа-роса бир ҳафта ўтиб унинг сайти ҳам Бош прокуратура талабига биноан РФда блокланди.
Мавзуга оид
21:45 / 24.02.2026
Павел Дуровга Россияда «терроризмга кўмаклашиш» бўйича жиноий иш очилди
16:45 / 10.02.2026
Россияда Telegram ишлашини «секинлаштириш» бошланди
15:27 / 17.01.2026
Роскомнадзор Telegram’ни қисман блокламоқда
14:21 / 13.01.2026