Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилади
28-29 июль кунлари Тошкентда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши юзма-юз мулоқот тарзида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё».
Билдирилишича, учрашув Ўзбекистоннинг ШҲТга амалдаги раислигининг энг муҳим воқеаларидан биридир. Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари, шунингдек, ШҲТ бош котиби ва МАТТ ижроия қўмитаси директори иштирок этади.
Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган мажлисига тайёргарлик масаласига алоҳида эътибор қаратилади. ШҲТнинг навбатдаги саммити учун салмоқли ҳужжатлар тўплами маъқулланиши кутилмоқда.
Улар орасида Ўзбекистон томони ташаббуси билан ишлаб чиқилган узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани амалга ошириш мажмуавий режаси, ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш бўйича ҳамкорлик концепцияси, ишбилармон доиралар ўртасида саноат кооперациясини рағбатлантириш дастурлари, «ШҲТ яхши ният элчиси» фахрий унвони тўғрисидаги низом бор.
ШҲТга аъзо давлат, кузатувчи давлат ва ШҲТ мулоқот бўйича ҳамкори мақомини олиш учун тушган аризалар кўриб чиқилади. Вазирлар ШҲТ фаолияти турли йўналишларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш, халқаро шериклар билан институционал алоқаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилади.
Бундан ташқари, минтақавий ва глобал кун тартиби долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш ҳам вазирлар йиғилиши кун тартибидан ўрин олган.
Мавзуга оид
10:07 / 25.04.2023
Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди
07:27 / 15.11.2022
Фурқат Сиддиқов ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди
07:20 / 14.09.2022
Сенат Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятидаги камчиликларни маълум қилди
16:12 / 12.09.2022