Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролик кодексига мулк ҳуқуқига оид ўзгартишлар киритилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Мажлисда “Фуқаролик кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга асосан киритилаётган ўзгартишда мулк ҳуқуқи билан боғлиқ муносабатлар махсус қонун билан тартибга солинаётганини инобатга олиб, Фуқаролик кодекси тегишли моддаларидаги “қонун ҳужжатлари” деган сўзлар “қонун” деган сўз билан алмаштирилмоқда.
Депутатлар айтишича, қонун лойиҳаси қабул қилиниши орқали Фуқаролик кодексида назарда тутилган қоидалар турлича талқин қилинишининг олди олинади. Мулкка бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш ва мулкка доир муносабатлар тартибга солинишига эришилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Мавзуга оид
18:00 / 25.05.2026
Реновация: мулкдор нима талаб қила олади, нима эса мажбурий эмас?
15:54 / 07.02.2025
Финландия россияликларга кўчмас мулк билан боғлиқ келишувларни тақиқлашга қарор қилди
07:50 / 24.10.2024
Давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор этиляпти
10:20 / 19.10.2024