Жамият томонидан 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун республика ижтимоий соҳа объектларига 518 минг тонна, аҳоли эҳтиёжлари учун 882 минг тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб бериш режалаштирилган.
«Ўзбеккўмир» бош директори биринчи ўринбосари А.Мираҳмедовнинг сўзларига кўра, ижтимоий соҳа объектларига кўмир юклаш ишлари бу йил ҳар галгидан барвақт − 1 апрелдан бошланди. Айни пайтда жамият томонидан кунига ўртача 3 минг тонна кўмир юклаб жўнатилмоқда. 2022 йил 27 июль ҳолатига бюджет ташкилотлари учун 326,3 минг тонна маҳаллий кўмир ортиб юборилди.
Билдирилишича, республика бюджет ташкилотларини куз-қиш мавсуми учун кўмир билан тўлиқ таъминлаш ишларини 15 сентябрга қадар якунлаш, аҳолини маҳаллий кўмир билан таъминлашни эса 31 декабргача тугатиш режалаштирилган.
















