Жамият | 14:02 / 03.08.2022
7232
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчининг хотини вафот этди

Хоразм вилоятида яшовчи шахс Cobalt машинаси билан светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Isuzu машинасининг орқа қисмидан урилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 28 июл куни соат 7:30 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани Туёқли маҳалласи ҳудудидан ўтган 989-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Урганч шаҳрида яшовчи шахс Cobalt машинаси билан Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Самарқанд вилояти Самарқанд туманида яшовчи шахс бошқарувида бўлган Isuzu машинасининг орқа қисмидан урилган.

Оқибатда Cobalt ҳайдовчисининг турмуш ўртоғи оғир тан жароҳатлари олиб, РШТЁИМ Жиззах филиалига ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан аёл вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Жиззахда пиёдалар йўлакчасида ВАЗ-2107 машинаси уриб юборган 9 ёшли бола вафот этганди.

Мавзуга оид