Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, имтиҳон кунлари ва манзили қуйидагича:

Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб – 5 август куни соат 8:00 ҳамда 17:00 да Тошкент шаҳри, Ботаника боғи ва Пахтакор стадиони;

Абу Али ибн Сино ва Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб – 6 август куни соат 8:00 да Тошкент шаҳри, Ботаника боғи ва Пахтакор стадиони.

Имтиҳон вақти ҳақида талабгорларга 3 август кунидан бошлаб смс-хабарнома юборилмоқда.

Имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 соат олдин келиш талаб этилади. Талабгорлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва рухсатнома билан келишлари лозим.

Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотларни «Шахсий кабинет» орқали олиш мумкин.