11:33 / 08.08.2022
4621

Тошкентда учта янги автобус йўналиши ташкил этилмоқда

Жамоат транспорти тизимини унинг барча турларини узвий боғлаган ҳолда комплекс ривожлантириш, аҳоли жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида, жорий йил 9 август кунидан бошлаб учта янги автобус йўналиши ташкил этилмоқда.

Фото: Kun.uz

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, 23-сонли «Фарҳод бозори - Чорсу метроси» янги автобус йўналиши ташкил этилмоқда. 

Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «Фарҳод бозори» бекатидан Лутфий, Муқимий, Нурафшон, Беруний, Сақичмон, Зарқайнар кўчалари орқали «Чорсу метроси» АШБга қадар, қайтиш йўналишида «Чорсу метроси» АШБдан Зарқайнар, А.Навоий, Беруний, Нурафшон, Лутфий кўчалари орқали «Фарҳод бозори» бекатига қадар соат 5:30 дан 22:30 гача ҳаракатланиши белгиланган. 

Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар жамиятнинг «7-Автобус саройи» филиалига бириктирилди. Йўналишдаги жадваллар сони «Исузу» русумли автобуслар асосида иш кунлари 5 та, шанба ва якшанба кунлари 4 та этиб белгиланган.

104-сонли «12-метро бекати - 4-метро бекати» янги автобус йўналиши ташкил этилмоқда. 

Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «12-метро бекати»дан Хонабод, Жалоир, Нилуфар, Ёқубов, Қипчоқ, Сергели йўли, Лутфкор, Мирзо Турсунзода кўчалари орқали «4-метро бекати»дан Мирзо Турсунзода, Лутфкор, Янги Сергели йўли, Қипчоқ, Ёқубов, Нилуфар, Жалоир, Хонабод кўчалари орқали «12-метро бекати»га қадар соат 6:00 дан 21:00 гача ҳаракатланиши белгиланган. 

Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар жамиятнинг «12-Автобус саройи» филиалига бириктирилди. Йўналишдаги жадваллар сони «Исузу» русумли автобуслар асосида иш ва шанба кунлари 3 та, якшанба кунлари 2 та этиб белгиланган.

151-сонли «Янги Ўзбекистон боғи - Буюк Ипак йўли метроси» янги автобус йўналиши ташкил этилмоқда. 

Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «Янги Ўзбекистон боғи»дан Ўқитувчи, Миллий боғ, Бинокор, Т.Малик, Дўрмон йўли, М.Улуғбек шоҳ кўчалари орқали «Буюк Ипак йўли метроси»га қадар, қайтиш йўналишида «Буюк Ипак йўли метроси»дан М.Улуғбек шоҳкўчаси, Дўрмон йўли, Т.Малик, Бинокор, Миллий боғ, Ўқитувчи кўчалари орқали «Янги Ўзбекистон боғи»га қадар соат 6:00 дан 21:00 гача ҳаракатланиши белгиланган. 

Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар жамиятнинг «5-Автобус саройи» филиалига бириктирилди. Йўналишдаги жадваллар сони «Исузу» русумли автобуслар асосида иш кунлари 6 та, шанба кунлари 5 та, якшанба кунларига 4 та этиб белгиланган.

«5-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 110-сонли «Қипчоқ деҳқон бозори -ТТЗ АШБ» автобус йўналиши ҳаракати Ҳ.Байқаро кўчасидан Бектемир йўли, 4Р21 Тошкент айланма йўллари орқали «Фуд cити савдо мажмуаси»гача икки тарафлама ташкил этилган, йўналиш номи 110-сонли «Фуд cити савдо мажмуаси - ТТЗ АШБ» автобус йўналиши деб номланган.

Top