Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молиявий назорат инспекцияси вазифалари белгиланди
Фото: Shutterstock
Вазирлар Маҳкамасининг “Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Давлат молиявий назорати департаменти негизида Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.
- Ҳужжат билан Давлат молиявий назорати инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:
- инспекция мақоми, вазифалари ва функциялари ҳамда ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
- бюджет нормативларига риоя этилишини таъминлаш, бюджет ташкилотлари билан биргаликда тизимли равишда профилактика ишларини олиб бориш тартиби;
- масофавий назоратни фаол қўллаш ва ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали фаолият самарадорлигини ошириш усуллари;
- давлат харидларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
- тизимда коррупция ва бошқа қонунбузарликлар олдини олиш бўйича чоралар кўриш, уларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва юзага келтирувчи омилларини бартараф этиш;
- инспекция фаолиятига оид маълумотлар ва назорат тадбирлари натижалари юзасидан ҳисоботларни кенг жамоатчиликка етказиб бориш.
Инспекцияни ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У жамғарма маблағлари ҳисобини юритиш ва маблағлардан фойдаланиш мақсадлари, даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш, жамғарма маблағлари ҳисобидан инспекция ва ҳудудий бошқармалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Мавзуга оид
10:38 / 31.03.2026
Тошкентда халқаро молия маркази ва халқаро тижорат суди ташкил этилади
11:14 / 21.03.2026
Фармацевтик инспекция хизматлари учун тўловлар тартиби белгиланади
09:08 / 23.12.2025
Ўзбекистон капитал бозорида замонавий молиявий инструментлар жорий этилади
11:26 / 28.11.2025