АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов судга мурожаат қилишни янада эркинлаштиришга қаратилган янги қонун лойиҳалари ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, тадбиркорлик субъектлари апелляция шикояти бериш муддатини ҳам олти ойга узайтириш таклиф қилинмоқда.

Фуқаролар томонидан давлат хизматларини кўрсатишга ваколатли идоралар хатти-ҳаракатлари устидан маъмурий судларга бериладиган аризалар учун ундириладиган давлат божи миқдорини камайтириш кўзда тутилган.

Амалдаги қонунларга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида жисмоний ва юридик шахслар бузилган ҳуқуқ ва манфаатлари судлар орқали ҳимоя қилиниши имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади.