Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 28 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
Шаҳрихондаги йўл бўйида арча (можжевельник) манзарали қимматбаҳо дарахтлари кесиб ташланиб, ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилган. Дарахткушликни яна ободонлаштириш ходимлари қилгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кадр
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида, Қўрғонча маҳалласи ҳудудидан ўтган А373-Андижон–Тошкент автомагистрал йўлининг ўнг томонида жойлашган арча (можжевельник) манзарали қимматбаҳо дарахтларидан жами 28 тупи туман ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари томонидан кесиб юборилган.
Вилоят Экология бошқармасига кўра, дарахтларни кесиш учун рухсатнома олинмаган.
Ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ундириш миқдори ҳисоб-китоб қилинганда кўп миқдорда зарар етказилгани аниқланган. Ҳолат туман прокуратурасига оширилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йил бошида Андижон шаҳар перинатал маркази ҳудудида қимматбаҳо дарахт навлари рўйхатига киритилган 12 туп элдор қарағайлари ноқонуний равишда кесилган, ҳолат бўйича Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди. Kun.uz бу жиноят иши нима билан якун топгани бўйича суриштирув олиб бормоқда.
Мавзуга оид
16:48 / 24.02.2026
Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба лойиҳаси яратилади
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
08:18 / 09.02.2026