«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, 2022 йил 17 август кунидан бошлаб:
- 8Т, 23, 73, 109, 120, 123 ва 188-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Зарқайнар кўчаси орқали Чорсу метроси сўнгги бекатигача икки тарафлама;
- 42-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Сақичмон, Лайтитўғон кўчалари орқали Гулобод кўчаси сўнгги бекатигача икки тарафлама;
- 5-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали Гулобод кўчаси сўнгги бекатигача икки тарафлама;
- 32, 47, 81, 103 ва 126-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали Гулобод кўчаси сўнгги бекатигача икки тарафлама;
- 56 ва 84-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Бунёдкор шоҳкўчаси, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали Гулобод кўчаси сўнгги бекатигача икки тарафлама;
- 11, 100 ва 118-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний кўчалари орқали икки тарафлама;
- 44, 68, 89 ва 115-сонли автобус йўналишлари ҳаракати А.Навоий, Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали Гулобод кўчаси сўнгги бекатигача икки тарафлама;
- 28, 29, 35, 64, 65-сонли автобус йўналишлари ҳаракати А.Навоий, Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний кўчалари орқали икки тарафлама;
- 46, 53 ва 91-сонли автобус йўналишлари ҳаракати А.Навоий, Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Кўкча Дарвоза кўчалари орқали икки тарафлама;
- 17-сонли автобус йўналиши ҳаракати А.Навоий, Себзор, А.Қодирий кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама (Чорсу савдо маркази сўнгги бекатигача бормаган ҳолда);
- 43-сонли автобус йўналиши ҳаракати А.Навоий, Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама;
- 196-сонли автобус йўналиши ҳаракати Фурқат кўчасидан Олмазор, А.Навоий, Фурқат, И.Каримов, Фурқат кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама (Гулобод кўчаси сўнгги бекатигача бормаган ҳолда);
- 27 ва 146-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Кўкча Дарвоза кўчасидан Беруний, Самарқанд Дарвоза, Қоратош кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама ташкил этилган.

















