“Ҳуқуқий ахборот” каналининг хабар беришича, электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМ 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

  • бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
  • олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
  • уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).