Кузги семестр учун ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 20 сентябргача давом этади. Тайёргарлик дастури инглиз тили даражаси кириш ва муваффақиятли ўқиш учун етарлича юқори бўлмаганлар учун мўлжалланган. Уни муваффақиятли ўзлаштирган талабалар 2023 йил февраль ойида IT Park Университетига имтиҳонсиз қабул қилинади.

29 август, Тошкент шаҳрида IT Park Университети Президент топшириғи асосида ITPU Foundation Studies’га қабулни бошлади. Бу бўлажак талабаларга инглиз тилини билиш даражасини оширишга ёрдам берадиган, шунингдек, уларни муваффақиятли ўқиш учун зарур бўлган асосий билим ва кўникмалар билан таъминлайдиган тайёргарлик семестри. Дастур академик инглиз тили, математика, IT асослари, шахсий ривожланиш кўникмаларини ўз ичига олади.

Университетнинг Очиқ эшиклар кунида университет директори Баҳодир Аюпов шундай дейди:

"Курс ғайрат ва шижоатли, аммо кам тайёргарлик кўрган абитуриентлар учун ташкил этилган. Агар сизнинг инглиз тилини билиш даражангиз IT Park Университетига кириш учун ҳали етарли бўлмаса ва сиз ўқишга кириш имкониятини бир йилга йўқотишни истамасангиз, унда университетгача бўлган курс - ITPU Foundation Studies’га ёзилинг. Таълим онлайн форматда бўлиб ўтади ва келгуси йилнинг февраль ойида сиз университетнинг тўлақонли талабаси бўлишингиз ва талабгир ҳамда юқори маошли IT мутахассислигини олишни бошлашингиз мумкин”.

Талаба тил даражасини А2 (асосий)дан B1 (ўрта) даражага кўтариши университетга киришни кафолатлайди. Ўқитиш инглиз тилига босқичма-босқич ўтиш билан ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

ITPU Foundation Studies’га ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 20 сентябргача давом этади. Курснинг давомийлиги — 4,5 ой. Қиймати — 5,6 миллион сўм, IT Park Университетининг бўлажак талабалари учун 710 минг сўм чегирма амал қилади, шундан келиб чиқиб, белгиланган санадан олдин ҳужжат топширган абитуриентлар учун университетгача бўлган курс учун ўқиш нархи 4 890 000 сўмни ташкил этади.

Шунингдек, 2022 йил 20 сентябргача ITPU Университетига қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжатлар қабул қилинмоқда: