Ўзбекистон | 08:11 / 06.09.2022
9249
1 дақиқада ўқилади

«Снос»га тушган уй-жойни Ягона портал орқали аниқлаш тартиби маълум қилинди

Кўчмас мулк бузилишга тушмаганига Ягона портал - my.gov.uz орқали ишонч ҳосил қилиш имкони яратилди.

Фото: Kun.uz

Бунинг учун «Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмагани тўғрисида маълумотнома бериш» хизматидан фойдаланиш мумкин.

Ушбу хизматдан Ягона портал - my.gov.uz орқали фойдаланганда 10 фоиз чегирма тақдим этилади. Хизмат кўрсатиш муддати – 3 кун.

Ариза берувчи Ягона порталда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва Қурилиш вазирлигига сўров юборади. Хизмат кўрсатишда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб этилмайди.

Ягона портал орқали топширилганда хизмат нархи миқдори: бож - 13 500 сўм.

Портал хабарига кўра, мазкур қулайлик ҳовли-жой сотиб олаётганда, уйни капитал таъмирлаётганда қўл келади.

Мавзуга оид