Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574-сон қарорга мувофиқ “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ташкил этилди. Мазкур кластер ҳудудида эса замонавий ва халқаро даражадаги кадрлар тайёрлаш мақсадида Фармацевтика техник университети фаолияти йўлга қўйилди.

Университетнинг асосий устунлиги – халқаро университетларнинг таълим дастурлари асосида таълим берилишидир.

Таълим йўналишлари:

 * Фармация – De Montfort университети (Буюк Британия)

 * Биотиббиёт – Sunderland университети (Буюк Британия)

 * Биокимё – Sunderland университети (Буюк Британия)

 * Бизнес бошқаруви – De Montfort университети (Буюк Британия)

 * Бизнес дата аналитика – De Montfort университети (Буюк Британия)

 * Саноат фармацияси ва косметика – Yonsei университети (Корея)

Таълим жараёнлари тўлиқ инглиз тилида олиб борилади. Бу эса битирувчиларга халқаро меҳнат бозорида ҳам рақобатбардош бўлиш имконини беради.

Университетда дуал таълим жорий этилган: талабалар ўқиш билан бир вақтда “Tashkent Pharma Park” ҳудудидаги халқаро ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт ўтайди. Натижада назария дарҳол амалиёт билан мустаҳкамланади.

Талабалар ёзги мактаблар (summer school), хорижда амалиёт ўташ ва халқаро алмашинув дастурларида иштирок этади. Бу амалиётлар халқаро тажриба олишлари ва жаҳон илмий ҳамжамиятига осон қўшилишлари учун замин яратади.

Университет ҳаёт фанлари йўналишида Британия дипломини бериши билан МДХда ягона бўлиб турибди.

Эътиборлиси, эндиликда фармация йўналишида магистр даражасини олиш учун 7 йил эмас, 5 йил кифоя қилади. De Montfort University MSci Pharmacy дастури 5 йилда Британия магистри даражасини беради.

Университетнинг янги ўқув биноси Кореянинг Hanshin, Samsung ва Hyundai компаниялари консорциуми томонидан барпо этилмоқда.