Буюк Британия билан ҳамкорликда янги давлат университети ташкил қилинди
Буюк Британиянинг икки етакчи университетлари, Sanderland университети ва De Montfort университети билан ҳамкорликда янги халқаро университет – Фармацевтика Техник Университети ташкил этилди.
«Toshkent FarmaPark» инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластери марказида қад ростлаган ушбу университетнинг бош мақсади –тез ўсиб бораётган ва долзарблиги тобора ошиб бораётган соҳалар: фармацевтика, кимё ва биотиббиёт йўналишларида халқаро майдонда рақобатлаша оладиган мутахассисларни етиштиришдан иборат.
2024-2025 ўқув йилига қуйидаги йўналишлар бўйича аризалар қабул қилинмоқда:
• Биокимё – ўқиш давомийлиги 4 йил;
• Биотиббиёт – ўқиш давомийлиги 4 йил;
• Фармация магистри – ўқиш давомийлиги 5 йил;
Фармацевтика техник университети – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4574-сонли қарори билан таъсис этилган давлат муассасаси ҳисобланади. Дарслар тўлиқ инглиз тилида халқаро мутахассислар томонидан олиб борилади. Битирувчилар юқоридаги Британия университетларини дипломини қўлга киритадилар.
Талаблар:
• IELTS сертификати: энг камида 5.5;
• Мактаб аттестати ёки коллеж/академик лицей дипломи.
Ҳужжатлар қуйидаги ҳавола орқали онлайн қабул қилинмоқда: Pharmaceutical Technical University (pharmatechuni.uz)
Алоқа учун:
Телеграм: t.me/ptuuz
Веб-сайт: pharmatechuni.uz
Реклама