Энг кучли Android-смартфонлар

Август ойининг энг кучли Android-смартфонлари рейтинги эълон қилинди. Биринчи ўринни Asus ROG Phone 6 смартфони эгаллади. У Snapdragon 8+ Gen 1 процессори билан жиҳозланган бўлиб, тезкор хотираси 16 ГБ ва доимий хотираси 512 ГБ.
Иккинчи ўринга худди шу процессор ўрнатилган iQOO 9T смартфони жойлашди. Унинг тезкор хотираси 12 ГБ ва доимий хотираси 256 ГБ.
Snapdragon 8 Gen 1 процессорига эга ZTE Nubia Red Magic 7 учинчи ўринни эгаллади. Унинг тезкор хотираси 16 ГБ ва доимий хотираси 25 ГБ.
Шунингдек, рўйхатга Xiaomi 12S Ultra, Black Shark 5 Pro, Vivo X80, Motorola Edge 30 Pro, Vivo X80 Pro, Samsung Galaxy Z Fold4 ҳамда Xiaomi 12 Pro смартфонлари ҳам киритилган.
Apple тақдимоти
Apple компанияси iPhone 14 линиясидаги янги қурилмалари тақдимотини ўтказди. Бу сафар компания iPhone’ларнинг мини моделидан воз кечди ҳамда iPhone 14, iPhone 14 Plus, iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Max моделларини намойиш қилди.

iPhone 14 ва 14 Plus А15 Bionic прoцессори билан жиҳозланган. Бу прoцессор iPhone 13’даги А15 прoцессоридан 25 фоизга кучлироқ. Видеотасвирга олиш стабилизацияси учун Action Mode функцияси қўшилган. Орқа – асосий камералар кам ёруғлик шароитида ҳам рангларни 49 фоизга ёрқинроқ кўрсатади, олд – селфи камера эса 38 фоизга ёрқинроқ. Шунингдек, селфи камерада илк бор автофокус функцияси пайдо бўлган.
iPhone 14 бозорларда 16 cентябрдан пайдо бўлади ва унинг АҚШдаги нархи 799 доллар. iPhone 14 Plus эса 899 доллардан бошланади ва 7 октябрдан бозорларга чиқиши айтилмоқда.
Асосий кутилган флагманлар iPhone 14 Pro ва Pro Max қурилмаларида ўзгаришлар қаторида Always-on Display функцияси, экраннинг юқори қисмидаги ўзгариш ҳамда яхшиланган камераларни санаш мумкин.




















