Ўзбекистон | 13:05 / 17.09.2022
10799
1 дақиқада ўқилади

Абитуриентлар 53 фоизи 5 тагача йўналишни танлаш имконидан фойдаланган ҳолда талабаликка тавсия этилди

Абитуриентларга яратилган энг яхши қулайликлардан бири рўйхатдан ўтишда бештагача таълим йўналишини танлаш имконияти берилгани бўлди. Бу ҳақда Давлат тест маркази ёзмоқда.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига эътибор қаратилса, 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.

Шундан 176 мингдан зиёди умумий қабул параметрлари доирасида ўқишга қабул қилинган бўлиб, уларнинг 83 006 нафари (47 фоиз) — биринчи таълим йўналишига, 93 341 нафари (53 фоиз) — иккинчи-бешинчи таълим йўналишига талабаликка тавсия этилган.

Маълум қилинишича, агар абитуриентлар олдингидек фақатгина битта таълим йўналишига ҳужжат топширганида улар тенг ярмидан кўпи талабаликка тавсия этилмаган бўларди.

Мавзуга оид