Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қовун ва тарвуз экспорти ҳажми 2021 йил мос даврига нисбатан солиштирилганда 50,1 минг тонна (71,8 фоиз)га кўпайган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 8 ойида энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилинган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қиляпти – 53,6 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Россия – 26,9 минг тонна;
  • Қирғизистон – 19,9 минг тонна;
  • Тожикистон – 12,2 минг тонна;
  • Латвия – 2,4 минг тонна;
  • Беларус – 2,3 минг тонна.