
Қайд этилишича, Қушбеги кўприги айланма йўли Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтидан Сергели томонига йўналган қисми 24 сентябр соат 00:00 га қадар ёпилган.
Хабарга кўра, бу йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли амалга оширилди.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Бундан олдин Яккасарой туманида юк автомашинаси кўприк устида ағдарилиб кетгани хабар қилинганди.















