21 сентябр куни Россия ва Украина ўртасида кенг миқёсли асирлар алмашинуви бўлиб ўтди: Киев Москвага сиёсатчи Виктор Медведчук (ОАВ уни «Владимир Путиннинг оғайниси» деб атайди, Путин унинг қизига чўқинтирган ота ҳисобланади) ва 55 нафар россиялик ҳарбийни берган, Москва эса Киевга — 215 нафар украин ҳарбий асирларини қайтарган, улар орасида «Азов» полки қўмондонлари ҳам бор. Шунингдек Украина томонида жанг қилиб асирга тушган 10 нафар хорижлик ҳам озод қилинди (уларнинг айримлари «ДХР»да ўлим жазосига ҳукм қилинганди). Россияда Владимир Путин сафарбарлик эълон қилиши ортидан оммавий намойишлар бошланди ва кучишлатар тузилмалар томонидан бостирилди. 39 шаҳарда 1300 нафардан ортиқ киши қўлга олинган. Москвадаги ИИБ бўлимларида акцияда қўлга олинганларга ҳарбий комиссариатга чақирув қоғозлари топширилган. Украина вице-премьери эса россиялик аскарларни ўз ихтиёри билан таслим бўлишга чақирди — улар «ўз хоҳишига қарши» РФга қайтарилмаслиги ваъда қилинди.
Қуйида 21 сентябр, Украинадаги урушнинг 210-кунида олинган суратлар.
Куннинг асосий суратлари. «Азовстал» мудофаачилари алмашувдан кейин Анқарада

Украина ИИВ матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA

Украина ИИВ матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA
Лисичанскда «референдум»га ташвиқот





























